background top icon
background center wave icon
background filled rhombus icon
background two lines icon
background stroke rhombus icon

ดาวน์โหลด "Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди"

input logo icon
วิดีโอที่คล้ายกันจากแคตตาล็อกของเรา
|

วิดีโอที่คล้ายกันจากแคตตาล็อกของเรา

แท็กวิดีโอ
|

แท็กวิดีโอ

шавкат
мирзиёев
янги
тошкент
шаҳри
қурилишига
тамал
тоши
қўйди
คุณได้ UDL Helper ติดตั้ง แล้ว คุณสามารถดาวน์โหลด วิดีโอ ได้ใน 1 คลิก!
ติดตั้งแล้ว
สำหรับ
Google Chrome

คำอธิบาย:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар, ёшлар иштирок этди. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида халқимизни Наврўз айёми ва муқаддас Рамазон ойи кириб келаётгани билан қутлади. Тошкентнинг қадим тарихини ёдга олиб, у бугун ҳам ҳаётнинг барча жабҳасида мамлакатимизда етакчи бўлиб келаётганини таъкидлади. – Биз аҳоли талабидан келиб чиқиб, охирги йилларда Тошкентда жуда кўп қурилишлар қилдик. Энди унинг ривожланиш истиқболларини ўйлашимиз керак. Халқимиз “маслаҳатли тўй тарқамас” деганидек бугун сизлар билан Тошкентнинг келажагини кенгашиш учун йиғилдик, – деди Шавкат Мирзиёев. Хусусан, сўнгги 6 йилда Тошкентда фаолият юритаётган корхоналар сони 2 баравар кўпайган. Бизнес муҳити яхшилангани, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилгани натижасида 26 миллиард доллар инвестиция киритилган. Қурилиш жараёнлари ҳам жонланиб, янги-янги уй-жойлар, замонавий корхона ва иншоотлар барпо этилган. Шунингдек, 30 минг ўринли мактаблар, 20 минг ўринли боғчалар, 2 минг ўринли тиббиёт муассасалари, 200 гектар майдонда парклар, 10 дан зиёд йирик спорт мажмуалари қурилган. Шаҳарда жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида 14 та метро бекати ишга туширилиб, кунлик йўловчи қатнови 1 миллиондан ошди. Йил якунигача яна 5 та бекат фойдаланишга топширилади. Маълумки, бугунги кунда пойтахтимизда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади. Шу боис шаҳарда йилига 20 мингдан зиёд хонадонли кўп қаватли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор. Президентимиз пойтахт истиқболини белгилашда узоқни ўйлаш кераклигини таъкидлади. – Пойтахтимизнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил олдин режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарур. Чуқур ўйланган урбанизация сиёсати – турмуш шароити, иқтисодий ривожланишга, одамлар кайфияти ва маданиятига жуда катта таъсир кўрсатади, – деди давлатимиз раҳбари. Шуларни инобатга олиб, Буюк Британия, Сингапур ва туркиялик мутахассислар билан бирга, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, қурилишларни шаҳар ташқарисида амалга ошириш, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, Тошкентнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш масалалари кўзда тутилган. Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида Янги Тошкентни қуриш режалаштирилган. Халқ депутатлари ва жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиниб, 3 хил лойиҳадан энг мақбули танлаб олинган. Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Хусусан, биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади. Давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади. Яна бир муҳим томони – бу лойиҳани амалга оширишда замонавий урбанизация ёндашувлари асосида “ақлли” технологиялар қўлланилади. Масалан, экологик транспорт тизими ташкил этилади. Метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади. “Яшил ва хавфсиз шаҳар” тамойили асосида, пиёдалар ва велосипедчиларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда 100 минг автомобиль учун ер ости тураргоҳлари қурилади. Автомобиль қатнови учун 14 та замонавий тунеллар ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади. Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станцияси қурилади. Яъни, бу станция орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилиб, ёзда эса совутилади. Янги Тошкент лойиҳасида сув тежовчи технологиялар ҳисобига сув сарфи 2 баравар камаяди. Оқова сувлар ҳам замонавий технологиялар асосида қайта ишланиб, суғориш ва техник мақсадлар учун йўналтирилади. Янги шаҳарда инновацион технологияга асосланган, юқори даромадли 200 мингта иш ўрни яратилади. Бунинг учун янги технопарклар, IT-парк, таълим ва тиббиёт кластерлари ташкил этилади. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент пойдеворига капсула қўйиб, унинг қурилишини бошлаб берди. - Улуғ айём арафасида эзгу ниятлар билан қурилишни бошлаяпмиз. Иншооллоҳ, бу Янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа бўлади, - деди давлатимиз раҳбари. Бу шаҳар учун, шунингдек, пойтахтимиз учун ҳам қўшимча энергия таъминоти зарур. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида сўнгги 6 йилда электр энергияси истеъмоли 30 фоизга ошиб, қарийб 8 миллиард киловатт-соатга етган. Бу талаб тобора ортиб бормоқда.

กำลังเตรียมตัวเลือกการดาวน์โหลด

popular icon
ที่นิยม
hd icon
HD วิดีโอ
audio icon
เสียงเท่านั้น
total icon
ทุกรูปแบบ
* — หากวิดีโอกำลังเล่นในแท็บใหม่ ให้ไปที่แท็บนั้น จากนั้นคลิกขวาที่วิดีโอแล้วเลือก "บันทึกวิดีโอเป็น..."
** — ลิงก์มีไว้สำหรับการเล่นออนไลน์ในเครื่องเล่นเฉพาะทาง

คำถามเกี่ยวกับการดาวน์โหลดวิดีโอ

mobile menu iconฉันจะดาวน์โหลดวิดีโอ "Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди" ได้อย่างไรmobile menu icon

  • เว็บไซต์ http://unidownloader.com/ เป็นวิธีที่ดีที่สุดในการดาวน์โหลดวิดีโอหรือแทร็กเสียงแยกต่างหาก หากคุณต้องการหลีกเลี่ยงการติดตั้งโปรแกรมและส่วนขยาย

  • ส่วนขยาย UDL Helper เป็นปุ่มที่สะดวกซึ่งฝังไว้บนเว็บไซต์ YouTube, Instagram และ OK.ru เพื่อการดาวน์โหลดเนื้อหาที่รวดเร็ว

  • UDL Client (สำหรับ Windows) - โซลูชันที่ทรงพลังที่สุดที่รองรับเว็บไซต์ โซเชียลเน็ตเวิร์ก และไซต์โฮสต์วิดีโอมากกว่า 900 แห่ง รวมถึงคุณภาพวิดีโอใด ๆ ที่มีอยู่ในแหล่งที่มา

  • UDL Lite - เป็นวิธีที่สะดวกในการเข้าถึงเว็บไซต์จากอุปกรณ์มือถือของคุณ ด้วยความช่วยเหลือนี้ คุณสามารถดาวน์โหลดวิดีโอลงสมาร์ทโฟนของคุณได้โดยตรง

mobile menu iconฉันควรเลือกรูปแบบวิดีโอ "Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди" ใดmobile menu icon

  • รูปแบบคุณภาพที่ดีที่สุดคือ FullHD (1080p), 2K (1440p), 4K (2160p) และ 8K (4320p) ยิ่งความละเอียดหน้าจอของคุณสูงเท่าไร คุณภาพวิดีโอก็ควรจะสูงขึ้นตามไปด้วย อย่างไรก็ตาม ยังมีปัจจัยอื่นๆ ที่ต้องพิจารณา: ความเร็วในการดาวน์โหลด จำนวนพื้นที่ว่าง และประสิทธิภาพของอุปกรณ์ระหว่างการเล่น

mobile menu iconเหตุใดคอมพิวเตอร์จึงค้างเมื่อโหลดวิดีโอ "Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди"mobile menu icon

  • เบราว์เซอร์/คอมพิวเตอร์ไม่ควรหยุดทำงานโดยสิ้นเชิง! หากเกิดเหตุการณ์เช่นนี้ โปรดรายงานพร้อมลิงก์ไปยังวิดีโอ บางครั้งวิดีโอไม่สามารถดาวน์โหลดได้โดยตรงในรูปแบบที่เหมาะสม ดังนั้นเราจึงเพิ่มความสามารถในการแปลงไฟล์เป็นรูปแบบที่ต้องการ ในบางกรณี กระบวนการนี้อาจใช้ทรัพยากรคอมพิวเตอร์อย่างจริงจัง

mobile menu iconฉันจะดาวน์โหลดวิดีโอ "Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди" ลงในโทรศัพท์ของฉันได้อย่างไรmobile menu icon

  • คุณสามารถดาวน์โหลดวิดีโอลงในสมาร์ทโฟนของคุณได้โดยใช้เว็บไซต์ UDL Lite หรือแอปพลิเคชัน pwa นอกจากนี้ยังสามารถส่งลิงก์ดาวน์โหลดผ่านโค้ด QR โดยใช้ส่วนขยาย UDL Helper ได้อีกด้วย

mobile menu iconฉันจะดาวน์โหลดแทร็กเสียง (เพลง) เป็น MP3 "Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди" ได้อย่างไรmobile menu icon

  • วิธีที่สะดวกที่สุดคือการใช้ UDL Client ซึ่งรองรับการแปลงวิดีโอเป็นรูปแบบ MP3 ในบางกรณี คุณสามารถดาวน์โหลดไฟล์ MP3 ผ่านส่วนขยาย UDL Helper ได้

mobile menu iconจะบันทึกเฟรมจากวิดีโอ "Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди" ได้อย่างไรmobile menu icon

  • คุณลักษณะนี้มีอยู่ในส่วนขยาย UDL Helper ตรวจสอบให้แน่ใจว่าได้เลือกตัวเลือก "ปุ่มแสดงผลเพื่อบันทึกภาพหน้าจอจากวิดีโอ" ในการตั้งค่า ไอคอนกล้องควรปรากฏที่มุมขวาล่างของเครื่องเล่นทางด้านซ้ายของไอคอน "การตั้งค่า" เมื่อคุณคลิก เฟรมปัจจุบันจากวิดีโอจะถูกบันทึกลงในคอมพิวเตอร์ของคุณในรูปแบบ JPEG

mobile menu iconค่าใช้จ่ายทั้งหมดนี้เท่าไหร่mobile menu icon

  • ไม่มีค่าใช้จ่ายเลยจริงๆ บริการของเราฟรีสำหรับผู้ใช้ทุกคนอย่างแน่นอน ไม่มีการสมัครสมาชิกแบบ PRO ไม่มีการจำกัดจำนวนหรือความยาวสูงสุดของวิดีโอที่ดาวน์โหลด